«ИШИД» ЕТАКЧИСИ ЎЗИДАН КЕЙИН КИМ ЖАНГАРИЛАР РАҲБАРИ БЎЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ…

0

 

Дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиси Абу Бакр аль-Бағдодий ўзининг ўлимидан кейин террорчиларни ким бошқаришини расман эълон қилди. У ироқлик туркман Абу Абдулла Қардош экан. Бағдодийнинг айтишича, Абдулла Қардош у билан бирга Америка турмасида жазо муддатини ўтаган. Кейинчалик икковлашиб турмадан қочишган. Қардош ҳамиша каллакесарлар гуруҳида юқори лавозимларни эгаллаб, тўдабоши Бағдодийга чексиз садоқат кўрсатиб келган. У Хожи Абдулла номи билан ҳам жангари каллакесарлар орасида машҳур экан.

Араб давлатлари матбуотида ёзишларича, ҳозирги пайтда Бағдодий оғир касалга чалинган. Яқин орада ўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фақат жангарилар Қардошнинг етакчиликка тайинланишидан норози. Айтишларига кўра туркман миллатига хос бўлгани боис Абдулла Қардош террорчилар таъбирида қуйи табақаларга тегишли деб ҳисобланаркан.