Сирдарёлик йигит таниш қизига «Telegramm» орқали тақиқланган материал юборгани учун судланди

0

 

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2019 йил 30 августдаги ҳукмига кўра, Х.Хайдаров “Телеграмм”даги “Темур.уз” номли профилидан турли диний мазмундаги каналларга аъзо бўлиб, улардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган файлларни юклаб, ўзи эшитиб, ушбу тақиқланган материалларни таниши Л.Мирахмедовага эшитиш учун унинг “Телеграмм”да “Самира” номли профилига ўтказганлиги учун Х.Хайдаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича
Ховос туман судининг судьяси
Б.Мамадаминов