Сульшер Погба ҳамда Зиданнинг учрашуви тўғрисида қандай фикр билдирди ФОТО

0

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳамда «Реал» устози Зинедин Зиданнинг Дубайда ўзаро сухбат жараёни вақтида яширин тарзда олинган расмга муносабат билдирди.

Аввалроқ, Зидан Погба билан фақат шахсий масалада гаплашгани ҳақида айтиб ўтганди.

“Бу шунчаки расм. «Манчестер Юнайтед»да ўйнаганингдан кейин сени яширин суратга олишади. Бунда ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман. Погба эса МЮда ҳаракат қилишни хоҳлайди ва у яхши ўйнамоқда”, – дея қайд этган Сульшер.

loading...