Туркманистон пойтахтида тухум ва ўсимлик ёғи танқислиги узундан узун навбатларга сабаб бўлмоқда…

0

 

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳридаги дўконларда, бозорларда тухум ва ўсимлик ёғи танқислигидан одамлар эрта тонг соат 04: 00 дан навбатга туришни бошлашмоқда. Тухум бўлган тақдирда ҳам барибир дўконлар соат 06: 00 дан савдо қилишни бошлайди. Аммо одамлар одатланиб қолишган. Албатта соат 04: 00 да узундан-узун навбатлар ҳосил бўлаверади.

Масалан, «қорақум» дўконига ҳар куни тухум ҳамда ўсимлик ёғини кеч соат 17: 00 — 22: 00 атрофида олиб келишади. Барибир одамлар эрталабки соат 04: 00 да навбатга туришади. Тухум эса  жон бошига фақат ўн донадан берилади. Нима қилишсин? Бозорда ва хусусий дўконларда бу маҳсулотлар йўқ эмас. Фақат икки баробар қиммат. Масалан, давлат дўконида бир дона тухум нархи 0, 45 манат турса, хусусий дўкон ва бозорда уни 1, 5 — 2 манатданга пуллашади.