ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ДУБАЙ ҲАҚИДА ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

 

1.

 

БИР-БИРИДАН БЎСА ОЛГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА

 

Дубайда кундуз кунлари эркак ва аёлнинг бир-биридан бўса олиши, ҳатто қўл ушлашиб юриши ҳам тақиқланган. Агар қўлга тушса, сайёҳ бўлса ҳам катта миқдорда жарима тўлайди. Айрим ҳолатларда турмага тушиши ҳам ҳеч гап эмас.

 

2.

ФОҲИШАБОЗЛИК ТАҚИҚЛАНАДИ

 

Бу шаҳарда фоҳишабозлик билан бир қаторда наркотик ва спиртли ичимликлар истеъмоли, олди-сотдиси ҳам тақиқловга олинган. Қиз-жувонлар кундузи қўллари очиқ ҳолда юрса ҳам балога қолади. Аммо қоронғи тушиши билан шаҳар бўйича 30 000 нафардан зиёд фоҳишалар танасини сота бошлайди. Улар бегона эркаклардан бир соатлик кайф-сафо учун 500 долларни қуртдек қилиб санаб олади. Даҳшатлиси, қоронғи тушгач, фоҳишабозликка полициячилар ҳам кўз юмади. Умуман айтганда, зинони дубайлик бойваччалар бизнесга айлантирган.

 

3.

 

ЁТИБ ЕГАНГА ТОҒ ҲАМ ЧИДАМАЙДИ

 

Пулинг кўп бўлса, саҳрои кабирда жаннат яратиш ҳам чўт эмас. Яқин Шарқ давлатлари, жумладан, БАА ҳам қора олтин заҳиралари ниҳоят даражада кўплигидан еттинчи осмонларда парвоз қилмоқда. Лекин олимларнинг тахминича, қарийб 20 йилдан сўнг нефт заҳиралари тугаш палласига киради. Ана унда Дубай бойваччаларининг ҳоли не кечаркин? Буни энди худонинг ўзи билади.

 

4.

 

ДУБАЙДАГИ МИЛЛАТЧИЛАР

 

Дубайда иш берувчилар ишчининг билими ёки тажрибасига эмас, паспортига қараб ҳақ белгилайди. Масалан, америкалик ва европаликлар бошқа бир миллат вакили билан бир хил иш бажаришига қарамай, икки-уч баробар кўпроқ ҳақ олади.

 

5.

 

ҚУЛДОРЛАР

 

Ташқаридан қараганда, Дубай жуда чиройли шаҳар. Лекин ичкарилаб борсангиз, нақ дўзахга тушиб қолганингизни ҳис эта бошлайсиз. Ҳужжатларнинг, шартномаларнинг барчаси жойида. Муаммо йўқ. Бироқ Ҳиндистон, Покистон, Хитойдан ишлаб пул топаман деб келганлар тўғридан-тўғри қуллик балосига йўлиқади. Уларнинг паспортларини олиб қўйишади, арзимас ҳақ тўлашади, керагидан кўпроқ ишлатишади.

 

6.

 

ДУБАЙ ҚОНУНЛАРИ КАМБАҒАЛЛАРНИ ХУШ КЎРМАЙДИ

 

Ҳа, тан олиш керак, Дубайда бойлар кўп, қимматбаҳо машиналар кўчаларга сиғмайди. Аммо бу шаҳарда қашшоқликдан ўлай деб турганларнинг ҳам саноғи йўқ, Уларни биров кимсан демайди. Масалан, сиз қайсидир фирма ёки компанияда оддий ишчи бўлиб ишлайсиз. Худо кўрсатмасин, бу фирма ёки компания инқирозга юз тутса, раҳбарларнинг биринчи қиладиган ишчи- хизматчиларнинг — маош ҳисобига кун кўриб келган ишчиларнинг уйидан тортиб жиҳозларигача тортиб олишдан иборат бўлади. Камбағаллар судга, прокурорга, полицияга бориб ҳам ҳақлигини исбот қила олмайди.

 

7.

 

СОНАПУР — ҚАШШОҚЛАР МАКОНИ

 

Бу Дубайдаги у қадар катта бўлмаган ҳууд. Шу ҳудуд аллақачон олисдан келган камбағалишчи кучининг ватанига айланган. Ҳозир у ерда ўта даҳшатли шароитда жон сақлаётганлар сони 150 000 нафардан ошиб кетган. Сонапурда гигиенанинг ўзи қолмаган. Жажжигина хоналарда ўнлаб одамлар яшайди. Овқат ҳар куни ҳам топила қолмайди.

 

8.

 

ДУБАЙДАГИ ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАР АСЛИДА ЁВВОЙИ ЭМАС

 

Дубайликларнинг ҳақиқатан пули кўп. Улар пулларини қаерга қўйишни билишмайди. Кимдир олтиндан бунёд этилган машина сотиб олади. Кимдир доллар, евро денгизида чўмилади. Бойлар ёввойи ҳайвонларни уй жониворига айлантиришни урф қилиб олишганига нима дейсиз. Шайхларни анчадан бери ит ва мушуклар қизиқтирмай қўйган. Улар йўлбарс, леопард, шерлар харид қилишга ўтишган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади