Ёмон кайфиятдан қандай қутулиш мумкин?

0

Ёмон кайфият — барчага таниш бўлган ҳолат. Кимдир бундай аҳволга тез-тез тушиб турса, айримлар унга камроқ дучор бўлади. Ёмон кайфиятли киши ланж ва ҳафсаласиз бўлади, у билан мулоқот қилиш ёқимсиз, ҳамма нарса унинг ғашини келтиради. Қуйида ёмон кайфиятдан чиқиб кетиш усулларининг баъзилари келтирилган.

Ёмон кайфиятнинг сабабларини аниқланг
Бунга балки яқин кишингиз билан жанжаллашиб қолганингиз ёки соғлиғингиз ёмонлашгани, ё бўлмаса, ишдаги қандайдир муаммо сабаб бўлгандир? Буни албатта аниқлаб, мавжуд муаммони бартараф қилинг.

Тўйиб ухланг ва дам олинг
Ҳаёт мураккаб вазиятларга тўлабўлса-да, баъзан ўзингизга дам бериб туришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, ёмон кайфият депрессияга айланиб кетиши мумкин.

Оддий кундалик ҳаётдан қувонч қидиринг
Кундалик югур-югурдан бир лаҳзага тўхтаб, атрофингизга боқинг: оппоқ қорга бурканган табиатнинг гўзаллиги, қорбўрон ўйнаётган болаларнинг беғубор кулгуси. Тонгги тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Бу — сизнинг ҳаётингиз! Яшаш нақадар яхши!

Янги хобби орттиринг
Инглиз тили, тикувчилик, рақс ёки ҳайдовчилик курслари — буларнинг барчаси ёмон кайфият билан курашишда энг яхши ёрдамчилар. Янги билимлар орттириш жараёнидабарча ташвиш ва қайғулар иккинчи даражага тушиб қолади. Ёдингизда тутинг, ҳаёт уни ёқимсиз нарсалар ва ёмон кайфиятга сарфлаш учун жуда қисқалик қилади.