Заворотнюкнинг яқинлари актрисани оммавий дуо қилиш акциясини ташкил этишди…

0

 

Гарчи врачлар тузалиши даргумон деб ҳисоблаган бўлишса-да, россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюкнинг яқинлари оммавий дуо қилиш акциясини ташкил этишди. Бу акцияда барча хоҳловчилар иштирок этди. Актрисани оммавий тарзда дуо қилиш маросими 18 октябр куни эрталабки соат 06: 00 дан 07: 00 гача давом этди. Айтишларича, бу маросимни ўтказиш ғояси мухлисларнинг биридан чиқибди.

48 ёшли актриса Анастасия Заворотнюк бош мия саратонидан азобланмоқда. Ҳозирда уни оғир касаллар учун мўлжалланган шифохонага ётқизишган.