БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОКА?..

0

 

Тошкентдаги “Дамас” йўналишли таксида ажойиб жумлаларни кўриб қолдим. Сиз ҳам бир ўқиб кўринг-а! Кулавериб ичагингиз узилмаса, мен кафил! Демак:

“ДАМАС” МАРШРУТКАСИ САЛОНИДАГИ БИТИКЛАР:

— Элга хизмат-Олий ҳиммат,

“Дамас” автобусдан сал қиммат.

— “Малибу” миниб қизларга ёққандан,

“Дамас” миниб оила боққан яхши.

— Ёқтирган инсонингиз билан уришиб қолган бўлсангиз, “Дамас”нинг эшигида нима айб?

— Телефонда бемалол бақириб, ўзаро гаплашиб кетаверинг! Сизга бўлаверади.

— “Дамас”га кондуктор керак эмас.

— ИЛТИМОС, ЭШИК ОЛДИНИ БАНД ҚИЛМАНГ!

— Ўзини билиб орқа ўриндиққа ўтволганларнинг ота-онасига минг раҳмат!

— Илтимос, ёши катта ва ҳомиладор аёлларга ўрта ўриндиқдан жой беринг!

“ПАСАТКА” 1500 СЎМ!!!