Ҳиндистонда дафн этилаётган мурда кутилмаганда тирилиб кетди…

0

 

Ҳиндистонда яшовчи 55 ёшли эркак эчкиларини боқиб юриб ҳушидан кетиб йиқилганди. Яқинлари юрагини эшитиб кўришди, томир уришини назоратдан ўтказишди. Охир оқибат эркакни ўлди деб ҳисоблашди ва дафн маросимига ҳозирлик кўра бошлашди. Жасадни қабрга қўйиш палласида йиғилганлардан кимдир марҳум бошини қимирлата бошлаганини кўриб қолди. Бу ҳолатга гувоҳ бўлган марҳумнинг яқинлари росмана даҳшатга тушиб қолишганди. Тура солиб эркакни касалхонага олиб кетишди. Врачлар уни текшириб кўргач, яқинларига тушунтиришди. Маълум бўлишича, ҳушдан кетишнинг ҳам жазавали кўриниши мавжуд экан. Бундай ҳолатда одам гўё мурда қиёфасига кираркан. Шундай лаҳзаларда албатта кучли мутахассис зарурати туғиларкан.

loading...