Ливан ҳукумати «WhatsApp» дан фойдаланувчиларга солиқ жорий этишни режалаштирди. Аммо…

0

 

Шу кунларда Ливан кўчаларига одам дегани сиғмайди. Фуқаролар ҳукуматнинг «WhatsApp»дан фойдаланувчиларга нисбатан солиқлар жорий этиш ҳақидаги режасига қарши норозилик акциялари ташкил этишди. Намойишлар тартибсизликларга айланди. Улар ҳукумат раҳбарларини коррупцияда айблашмоқда.

Ливан вазирлар маҳкамаси режасига кўра, ҳар бир «WhatsApp» ҳамда бошқа интернет мессенжерларидан фойдаланган фуқаро ойига 6 доллардан солиқ тўлашини керак. Бундан ташқари, четдан келтирилган ҳар бир қути сигарет учун 1, 3, маҳаллий фабрикалар ишлаб чиқарган сигаретларнинг ҳар бир қутиси учун 0, 5 доллардан солиқ тўлайди. 2020 йилга бориб бу солиқлар миқдори 15 фоизга оширилади.

Оммавий тартибсизликлар Бейрут, Хальде, Сайда шаҳарларини қуршаб олган. Намойишчилар Бейрут-Дамашқ йўлини ёпиб қўйган. Оломон машиналар шиналарини ва ахлатларни ёқиб, полициячиларга қарата молотов коктейлларини ирғитишдан тийила олмаяпти. Ҳозирнинг ўзида тартибсизликлар оқибатида 200 киши жиддий жабр кўрган. Уларнинг 60 нафари полициячилардир.