Навоийда Nexia портлаб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

0

Навоий вилоятида А-379 йўлининг Конимех тумани ҳудудидан ўтган қисмида 18 октябрь куни соат 6:30 атрофида кулранг Nexia автомобили портлаб кетган. Ҳодисага газ баллон мосламасининг ёрилиб кетиши сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодисадан сўнг йўл маълум муддат ёпилгани ҳақида хабарлар қолдирилган. Машинанинг фақат олд капоти қолган.