Россиялик машҳур актрисанинг ҳозирги аҳволи қандай?..

0

 

Шу ҳақда актриса ётқизилган шифохона онкологи аниқ ва лўнда фикр билдириб ўтди. Унинг айтишича, Заворотнюк глиобластом билан оғриган. Мия саратонининг бу тури ўта тажовузкор бўлади. Ҳатто, илк босқичдаёқ беморнинг миясини еб битиради ва ўлимга юз тутдиради. Бу хасталикка учраганлар максимум беш йилдан ортиқ умр кўра олмайди. Умр кўрганда ҳам бошқалар каби яшамайди, балки азоб ва мушкулотларга қарши курашиб чарчайди. Кучли оғриқдан безор бўлади. Бу саратон шиши миянинг исталган ерига жойлашиши мумкин. Жойлашган заҳоти атрофидаги тўқималарни ўлдиришга тушади. Хасталик беморнинг артериал қон босимига салбий таъсир кўрсатиб қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради. Аксар ҳолатларда саратон шишининг катталашуви натижасида бемор инсультга учрайди.