«СЕН ЗЎРМИ, МЕН ЗЎР?..» (ёки миллиардернинг собиқ хотини яна бошқа миллиардерга турмушга чиқди)

0

 

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг собиқ хотини, «Гараж» замонавий санъат музейи асосчиси Дарья Жукова миллиардер билан ажрашиб сира кам бўлмабди. Яқинда у грециялик миллиардер Ставрос Ниархосга турмушга чиқди. Айтишларича, тўй ўтган ҳафта тор доирада, яъни, қариндошлар иштирокидагина ташкил этилди.

Дарья Абрамович билан 2005 йили Англияда танишган. Ўшанда Абрамович 40, у эса 23 ёшда эди. Улар ёш орасидаги катта фарққа қараб ўтирмай турмуш қуришди. Шу никоҳда бир ўғил, бир қизли бўлишди. Аммо 2017 йили ажрашиб кетишди. Шунга қарамай, улар бирга ишлашда давом этишмоқда.

Грециялик миллиардер учун эса Жукова билан тузилган никоҳ биринчиси экан.

 

loading...