Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 20 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

20 октябр куни ёшлар билан ўз ҳаётий тажрибангизни баҳам кўришингиз тавсия этилади. Рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этинг. Айниқса, уй таъмири билан шуғулланишингиз керак бўлади. Кун давомида позитив кайфиятда бўлишни хоҳласангиз, атрофдагилар билан муносабатларга эътибор қаратинг. Ҳеч кимга қўпол муомалада бўлманг. Кечқурун заҳира пулларингизга яна пул келиб қўшилади. Кимдир қарзини қайтариши кутилмоқда. Кераксиз харидларга асло йўл қўйманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун жуда эҳтиёткор бўлишингиз зарур бўлади. Ҳатто, яқинларингиз, энг севимли инсонлар ҳам билиб-билмай сизни ранжитиб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганларнинг кўпчилиги бўлғуси жуфтини учратиб танишиши кутилади. Овқатланишда миқдорни камайтиринг. Шу йўл билангина ортиқча вазндан халос бўла оласиз. Эрталаблари бадантарбия билан шуғулланиш ҳам сизга фақат фойда беради.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

20 октябрда арзимас ишлар ҳам бошингизни айлантириб, ҳамма нарсани чалкаштириб юбориши мумкин. Севишганлар бугун биргаликда табиат қўйнига чиқиб дам олсалар нур устига аъло нур бўларди. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан фойдали келишувга эришишлари кутилмоқда. Келишув сезганингиздек моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлайди. Саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Керак бўлса, врач маслаҳатларига қулоқ тутиб кўринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун ички сирларингизни ичингизда сақланг. Ҳеч кимга ошкор қила кўрманг. Майда-чуйда ишларни амалга оширишда асабларни эҳтиёт қилинг. Иш майда бўлса-да, даромади яхши бўлиши мумкин. Кечки пайт айримлар ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши эҳтимолга яқин. Бу куз ҳавоси туфайли бўлиши турган гап. Лекин ўзингизни халқона усуллар ёрдамида даволашингиз тавсия этилмайди. Баъзиларга ишхонадаги раҳбари қўнғироқ қилиб лавозими ошганини айтиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

20 октябр куни эрталаб дўстларингиздан бири қўлга киритган муваффақиятлар ҳақида эшитиб кайфиятингиз кўтарилади. Неки ишга қўл урманг тажрибангиз ошиши учун хизмат қилади. Ҳар бир ишни чин кўнгилдан адо этасиз. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни танлашда фирибга йўлиқиб қолишдан сақланинг. Бугун кечқурун йога билан шуғулланиш, релаксация, ҳаммомда парланиб қайтиш хайрли ва ёқимли кечади. Тушларингиз тотли кечишини истасангиз, ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмол қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаши кузатилади. Аммо ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Оғирлашиб қолишдан сақланиш учун албатта врач қабулига боринг. Барча жабҳаларда ўзингизни бошқалардан юқори қўйишга уринманг. Зўрдан зўр чиқади деган гаплар бор. Шахсий бизнесига эга бўлганларнинг бугунги даромади мўлжаллаганидан ҳам кўпроқ бўлади. Сизни олдинда йирик харидлар кутиб туришини унутманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

20 октябрда бир жойда ўтириб қолишдан, кам ҳаракатланишдан сақланинг. Кўпроқ пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Албатта, вужудингизда кучли чарчоқ туйсангиз, дам олинг, нафас ростланг. Кун давомида юридик ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Бу ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳушёр туринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам айрим майда кўнгилсизликлар бўлиб ўтиши мумкин. Лекин бу жуфтингиз билан ўзаро муносбатларингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Бахтингизни берсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун том маънода сизнинг кунингиз. Атрофингизни энг яхши одамлар қуршайди. Энг ёрқин лаҳзалар фақат сизники бўлади. Қувончдан ёрилай дейсиз. Ижодкор бўлсангиз, энг сара асарларингиздан бири айнан бугун ёзила бошлаши мумкин. Лекин шахсий сирларингизни дуч келганга ошкор қилиб кетаверишингиз сира тўғри келмайди. Дўстдан кўп душман дейишган.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

20 октябр куни шошқинлик талаб қилувчи лаҳзаларингиз кўп бўлиши кутилмоқда. Мартабангизни ошириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Лекин унутмаслигингиз керак. Бугун дам олиш куни. Ҳеч қурса бугун иш ҳақида ўйламай туринг. Оила аъзоларингизнинг ширин суҳбатларидан баҳра олинг, позитивликка эришинг. Кечки пайт эски қадрдон дўстлардан бирини учратиб терингизга сиғмас даражада мамнун тортасиз. Муаммоларни унутинг ва тўғри ресторанга йўл олинг. Моддий аҳволингиз жуда яхши. Хавотирга ўрин йўқ.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугунги кунни ўзингиздаги нуқсонларни бир қатор таҳлилдан ўтказиш ва саломатлик ҳақида қаттиқроқ қайғуришга бағишласангиз, фақат фойда кўрасиз. Анчадан бери клиникага бориб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтмоқчи эдингиз. Ўша кун келди. Тадбиркорлар эрталабдан муҳим ҳужжатларни имзолаш амалларига берилишади. Кимлар биландир келишувларга шошилишади. Рақобатчилардан эҳтиётингизни қилинг. Улар кутилмаганда ҳужумга ўтади. Тайёр туринг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

20 октябрда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Анчадан бери молиявий тўкинликни орзулардингиз. Бугун ўша тўкинлик ёмғири бошингизга ёғилади. Кун мобайнида кимлар биландир баҳслашиш, тортишишларга дуч келасиз. Тадбиркорларни ҳамкорлардан бири жанжалга етаклаши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда совуққонлик кўзга ташланади. Сукут сақланг. Ён беринг. Буни асосий шиорингизга айлантиринг. Ютқазмайсиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кун балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун азартлар ва энтузиазм кунига айланади. Буларнинг барчасини вужудингизга қандай сиғдиришингизни худонинг ўзи билади. Куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиб ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Яқин дўстингиз кечқурун ажойиб совға ҳадя этиши мумкин. Асабларни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади