ХХI АСР МАУГЛИСИ… (ёки пиёниста онанинг педофилларга аталган арзонгаров қизи)

0

 

Россиянинг Орлов вилоятида кўп болали пиёниста, худо қарғаган, исми-шарифи сир тутилган аёл шу кунга қадар 12 яшар маугли қизини педофилларга бир шиша ароқ эвазига вақтинчалик ўйнаш сифатида пуллаб келгани маълум бўлди. Қизни доимий тарзда бегона кўзлардан панада беркитиб яшаган. Уйда маугли қиз қафасда сақланган. Бирор ерга бориш керак бўлса уни ғилдиракли сумкага қамаб йўл босган. Қизалоқ тўрт оёқда юради. Гапира олмайди.

Полициячилар қизалоқ мауглини Орловдаги Круглой номли шифохонага ётқизишди. Унинг аҳволи жуда оғир эди. Бу маугли қизалоқ билан узоқ вақт психиатр ишлаши керак бўлади. Шифохона вакилларининг айтишича, бу қиз гапира олмайди. Бунинг ўрнига ит каби ҳуради, бўри каби увиллайди. Каравотда ётишдан қатъиян бош тортган ва югурганча палатанинг бир бурчига бориб ётиб олган. Овқат келтиришса, жон жаҳди билан идишга ташланади. Қошиқда овқатланишни билмайди. Қўлида овқат ейди.

Қизалоқнинг пиёниста ва масъулиятсиз, қалбсиз, худо қарғаган онасини қамоққа олишган. У қилмишига яраша албатта жазосини олади.