Иқлимнинг оммавий равишда исиши Эбола вируси янада кенг тарқалишига сабаб бўларкан…

0

 

Англия, Америка, Финляндия ва Испания олимларининг биргаликда ўтказган тадқиқотлари дунёда иқлимнинг оммавий тарзда исиши илгари Африка халқларининг кўпини ўлимга юз туттирган Эбола вируси кенг тарқалишига олиб келишини аниқлаб берди. Бу гал вирус биринчи бўлиб яна Африкага йўл олади ва олдин қадами етмаган ҳудудларни забт этади. Ана ундан кейин бошқа давлатлар сари юриш бошлайди. Иқлимнинг оммавий тарзда исиши вируснинг ҳайвонлардан одамларга юқиш тезлигини тўрт баробарга оширади. Бундан ташқари, иқлимнинг оммавий исиши «Vibrio» бактериялари урчишини ҳам таъминларкан. Бу бактерия ўлатдан гастроэнтеритгача бўлган хавфли хасталикларни тарқатади. У инсон организмига оддий сув, балиқ маҳсулотлари орқали ўтиши мумкин.