Испания олимларининг фикрига кўра қуйидаги маҳсулотларни емаслик керак экан…

0

 

Испания диетологлари ўз изланишлари давомида бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари рациондан чиқариб ташланиши лозимлигини аниқлашди.

Айтишларича, оқ, олий навли унларни истеъмолдан чиқариб ташлаш лозим экан. Олий навли унлар қайта ишланиш жараёнида таркибидаги барча фойдали витаминлар йўққа чиқади. Умуман, оқ унни доимий тарзда истеъмол қилиш оқибатда қандли диабетга олиб келиши мумкин.

Колбаса маҳсулотларини ҳам имкон доирасида емаслик лозим. Сабаби уларнинг эллик фоиздан ортиқ қисми крахмал ва шу каби зарарли қўшимчалардан иборат бўлади. Ёғи олинган сут маҳсулотлари ҳам инсон организмига зиён етказаркан. Бундан ташқари, олимлар яримфабрикат маҳсулотларни, гўштнинг қайта ишланган турларини истеъмол қилмасликка чақириб қолишади.