Кавани Бекхэмнинг таклифини рад етди

0

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзда «Интер Майами»га ўтмайдиган бўлди. Уни шахсан клуб президенти Девид Бекхэм жамоага таклиф етганди.

Каванининг парижликлар билан амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди. 32 ёшли футболчига ҳозирда МЮ ҳамда “Ювентус” каби грандлар қизиқиш билдирмоқда.

Уругвайлик форвард ПСЖга 2013-йил “Наполи”дан келганди. У шу вақт оралиғида жамоа либосида 283 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 195 бора аниқ нишонга олди.