Куртуа “Реал”нинг кечаги сенсацион мағлубиятидан кейин нималар деди?

0

Испания чемпионати 9-тури доирасидаги «Мальорка” қарши баҳсдан (0:1) кейин, “Реал” посбони Тибо Куртуа ўз фикрлари билан бўлишди.

“Биз худди шундай “Мальорка”ни кутгандик. Мураббийларимиз рақиб бизга нисбатан максимал равишда интенсив ҳаракат қилишини ва биз уларга муносиб жавоб қайтаришимизни айтганди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, аммо охирги пас етишмади. Рақибда эса деярли имконият бўлмасада, уч очкони қўлга киритди. Ўйлашимча, бу (натижа) шармандаликдан бошқа нарса эмас. Биз бу учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди. “Барселона” билан баҳснинг қолдирилганлиги бизга қандайдир таъсирини ўтказди, деб ўйламайман. Деярли барчамиз терма жамоа таркибида эдик ва бу ҳақда ўйлашга кўп ҳам вақтимиз йўқ эди”, дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Маrcа нашри.

Ушбу мағлубиятдан кейин қироллик клуби Ла Лига турнир жадвалининг энг юқори поғонасини ашаддий рақиби “Барселона”га бўшатиб беришга мажбур бўлди. Айни пайтда мадридликлар “Барса”дан бир очкога ортда қолишмоқда. Зидан жамоасини таслим этган “Мальорка” эса 7 очко билан 14-поғонада бормоқда.