Макгрегор навбатдаги можарога аралашиб қолди

0

UFC’нинг икки вазн тоифаси бўйича собиқ чемпион ирландиялик Конор Макгрегор яна бир можарога аралашиб қолди.

The New York Times’нинг хабар беришича, Макгрегор 20 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. 31 ёшли жангчига бу каби айблов иккинчи маротаба қўйилмоқда. Биринчиси эса жорий йилнинг мартида юз берган ва ўшанда у айбсиз деб топилганди.
Манбага кўра, воқеа ўтган ҳафтада Ирландиянинг Дублин шаҳридаги авто тураргоҳлардан бирида содир бўлган.

Конор Макгрегорнинг вакиллари эса барча айбловларни инкор қилиб, бу миш-миш ва бўҳтондан бошқа нарса эмаслигини билдиришган.