Мане Месси ҳақида гапирди

0

“Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане “Барселона” сардори Лионель Месси ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Месси ФИФA талқинига кўра “йилнинг энг яхши футболчиси” учун сўровномада Манени биринчи ўринга қўйганди.

“Aгар сенга Мессидек футболчи овоз берадиган бўлса, бу катта илтифот демакдир. Борди-ю қайердан келганимни эслайдиган бўлсак, бу менинг узоқ машаққатли йўлни босиб ўтганимдан дарак беради. Aкадемияда жуда кам муддат ҳаракат қилдим ва энди эса шу ердаман. Болаларга фақат меҳнат қилиш ва орзуси учун интилиш кераклигини маслаҳат қиламан”, – дейди Мане.