МОСКВАДАГИ ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИЛАРИ «АҚЛЛИ» КРОССОВКАЛАР ЯРАТИШДИ…

0

 

Бу ихтирога Россия пойтахти Москва шаҳридаги №1523- лицей ўқувчилари қўл уришди. Ихтирочиларнинг айтишича, ақлли кроссовкалар «Bluetooth» орқали ишлайди. Улар смартфонга улангач, эгасига йўл кўрсата боради. Масалан, йўлда кетяпсиз-у, чап ёки ўнгга бурилишингиз керак. Шунда бурилишингиз лозим бўлган тарафингиздаги кроссовка вибрация ёрдамида сизга белги беради. Кроссовкалар тўлиқ навигациялаштирилган. Бу навигация радиотўлқинлар, об-ҳавога бўйсунмайди. Ҳеч қандай антеннага заруррат сезмайди. Улар ҳатто ер остида ҳам тўлақонли ишлай олади.