Шотландия олимлари янги мусиқалар яратишга уста стартап яратишди…

0

 

Шотландиянинг «Skoog Music» компанияси мутахассислари мусиқадан умуман хабари йўқ, аммо хаёлан ўз куйини яратиш ишқида ёнувчилар учун «Skwitch» деб номланган ускуна ихтиро қилишди. Бундан биттагина тугмача ёрдамида тўлақонли фойдаланиш мумкин. Стартапнинг эгаси қайсидир мусиқа асбобини чалишдан хабардор бўлиши, ноталарни билиши сира шарт эмас. Барча ишларни стартапнинг ўзи бажаради. Сиз ҳатто ритм ўйлаб топа олмас даражада бўлишингиз мумкин. Бу ишни ҳам ускунага қўйиб бераверинг. У сизга кўплаб ритмларни ижро этиб кўрсатади. Қай бири ёқса, ўша ритм асосида ёқимли мусиқа ўйлаб топади.

Янги афсонавий стартапнинг баҳоси 28 доллар миқдорида белгиланган.