Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши ўзбек экан…

0

 

Шу йил август ойида интернет сайтларида Украина президенти Владимир Зеленскийга қиёфадош одамнинг сурати эълон қилинганди. Суратни аввалига кўпчилик Киев метросида олинган деб ўйлади. Аммо кейинчалик маълум бўлдики, бу сурат Москва метросида олинибди. Зеленский қиёфадошининг исми Умид. У асли ўзбекистонлик бўлиб, Москвадаги автотеххизмат ташкилотида ишларкан. У билан телеграмм каналлардан бирининг мухбири суҳбатлашди.

— Мени доим дўстларим Зеленскийга ўхшатарди, — дейди Умид. — Лекин мен у одам кимлигини билмасдим. Украина президентига айлангандан кейин билдим. Бу суратим эса ҳақиқатан Москва метросида олинган. Мен ишдан кейин жуда чарчагандим. Метрода ўтирган еримда ухлаб қолибман. Кимдир ҳазиллашгиси келибми, мени суратга тушириб қўйибди…

Умид қиёфадоши Зеленскийга омад тилади ва айтдики, агар суратга тушишга тўғри келса-ю, унга ўриндош зарур бўлса, бажонидил бу ишни уддалайди.