Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 21 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 октябрда биринчи ўринда ўзингиз ҳақингизда ўйлаб кўришингиз талаб этилади. Аниқроғи, саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғурмасангиз бўлмайди. Саломатлигингиз ёмонлаша боришига зарарли одатларни ташлай олмаганингиз сабаб бўлган. Уларнинг устидан қандай бўлмасин, ғалаба қилишингиз керак. Молия соҳасида ҳам омадингиз келмайдиган бўлиб турибди. Қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Акс ҳолда тез кунда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Ҳар бир бажарадиган ишингизга нисбатан танқидий муносабатда бўлишингиз керак. Башарти кечаги ишлар якунига етмай қолган бўлса, уларни охирига етказинг. Рўзғорингизда ҳам ҳал этилмаган муаммолар қалашиб ётибди. Лекин бу масалада ёши улуғ яқинларингиз билан маслаҳатлашишингиз зарур. Кечқурун ёрқин лаҳзалар кўзга ташланмайди. Яхшиси, узоқ вақт пиёда тоза ҳавода сайр қилиб юринг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилишингиз тавсия қилинади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

21 октябр куни овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Рационингизда фақат сутли, оқсилга бой маҳсулотлар бўлиши лозим. Кундузи ҳамкасбларингиздан кимдир сизга азбаройи ҳасади келганидан ишингизга жиддий халал бериш пайига тушади. Уни қайсидир йўл билан тўхтатишингиз керак. Оиласизларнинг яқиндагина бўлғуси жуфти билан танишганлари кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида энг муҳим ишларга эътибор қаратинг. Иккинчи даражали ишлар бекорга вақтингизни олади, даромади ҳам ҳаминқадар бўлади. Шахсий ҳаётда бировларнинг йўлидан боришга уринманг. Оиласиз бўлсангиз ва куни кеча бир инсонни учратиб танишган бўлсангиз, у сизга ростдан ҳам ёққан бўлса, унга қалбингизни очинг. Хориж сафарига отланиш истагида бўлсангиз, бу амални кейинга қолдириб туришингизга тўғри келади. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ўзингизни ўзингиз эҳтиётламасангиз, бу ишни сиз учун ҳеч ким амалга оширмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

21 октябрда олдиндан режа қилинган ишларни белни маҳкам боғлаган ҳолда амалга оширишга киришинг. Ишхонангизда янгидан янги ғояларни қалаштириб ташлай олсангиз, раҳбарларнинг олқишига сазовор бўласиз. Башарти жуфтингиз билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, вужудингизни чирмаб олган ғазабларни четга суринг ва ярашиш учун қулай имконият қидиринг. Бугун истакларингизга эмас, тафаккурга қулоқ тутинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун паризод буржи остида туғилганлар билим олиш ҳаракатига тушишлари кутилмоқда. Бу яхши, аммо асосий ишларни ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак. Молиявий муаммоларни ўз куч ва имкониятларингиз ёрдамида ижобий ҳал эта оласиз. Шунинг учун бировлардан ёрдам сўрашингизга сира ҳожат йўқ. Қарз олишни ҳам хаёлингиздан чиқариб ташланг. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ сирларни бировларга гуллаб қўймаслигингиз тавсия этилади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

21 октябр куни кайфиятингиз позитив ҳолатда бўлиши даргумон. Муваффақиятсизликларда ўзгаларни айблай бошлайсиз. Ўзингизни қўлга олинг. Ғазаб ва нафратни жиловга солинг. Шахсий бизнесингиз бўлса, босиқлик билан иш тутинг. Дунёдаги жами даромадга эга чиқишга уринманг. Мабодо бирор янги лойиҳага пул тикиш ниятида бўлсангиз, олдин тажрибаси кўпроқ танишлардан маслаҳат олинг. Асабларингизни асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида кўплаб фойдали хабарлар, маълумотлар оласиз. Лекин уларни яхшилаб саралаб олинг ва танланганларинигина амалда қўлланг. Ишда фаоллик ҳам меъёрида бўлиши зарур. Жуфтингиз билан муносабатлар мустаҳкамлиги асосий масала. Мулоқотда эҳтиёткор бўлинг. Агар унга нисбатан шубҳа-гумонларингиз бўлса, очиқ айтинг. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ташриф сизга позитив кайфият бағишлашига шубҳа йўқ.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

21 октябрда кайфиятингизда, ўзингизни тутишингизда тажовузкорлик кўзга ташлана бошлайди. Зудлик билан руҳий ҳолатингизни тартибга солишингиз керак бўлади. Ишхонангизда эса ҳамкасбларнинг барча олқишлари сиз учун. Агар ўзингизни яхши тутсангиз, албатта яхшиликларга, ҳурматга сазовор бўласиз. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини ҳис этишингиз билан дарҳол врач кўригига чопинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун эрталабоқ иш жойингизда шу қадар кўп ёқимли сўзларни эшитасизки, ишдан эртароқ уйга қайтишни хоҳлаб қоласиз. Бунинг учун баҳоналарингиз етарли. Уй юмушлари, молиявий муаммолар, болалар тарбияси ва ҳоказо. Ёлғизлар кечки пайт бир инсон билан танишиб қолишлари мумкин. Бу инсон келажакда турмуш ўртоғингизга айланиши мумкин. Шундай экан, юрагингиз жиз этган бўлса, у инсонни маҳкам ушланг. Қўлдан чиқарманг. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

21 октябр куниингиз иш масаласида жуда оғир кечиши кутилади. Шунинг учун бошқа ишларга чалғишдан ва харидларни амалга оширишдан нари бўлишингиз тавсия этилади. Тушдан кейин дўстлардан бири моддий ёрдам сўраб кайфиятингизни бузиши мумкин. Йўқ, сиз ундан пулни қизғанмайсиз. Дўстингиз илгари ҳам сиздан бир неча марта пул қарз олган. Лекин ҳалиям қарзини қайтарган эмас. Кечқурун сизни оилангиз билан биргаликда меҳмонга чақиришлари мумкин. Асабни асранг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун кунингиз сўнгсиз мулоқотлардан иборат бўлади. Тақдирингизда туб бурилишлар, кўзланган мақсадга етиш йўлидаги тўсиқлар ҳам бугун йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Кун давомида миянгизни ва қалбингизни хунук хаёллар ва беҳуда ғашлик, нафратдан тозалаш билан банд бўлсангиз ҳам зиён қилмайди. Башарти кечқурун артериал қон босимингиз сакрайдиган бўлса, дарҳол дори ичиб эрта кунда ухлашга ётинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади