ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ҚУЛОҚ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Қулоқ инсоннинг ўзини ўзи тозаловчи ягона аъзосидир.

2. Биз баъзида қулоғимизга «ракушка»ни босганда, «ш-ш-ш-ш-ш» деган товушни эшитамиз. Тўғрими? Кўпчилик буни денгиз товуши деб ўйлайди. Аслида эса бу томирларимизда оқаётган қоннинг товуши экан.

3. Одам мувозанатни сақлашида қулоқ муҳим аҳамият касб этади.

4. Туғилиш жараёнида чақалоқнинг қулоқлари энг паст овозларни ҳам бемалол эшита олади.

5. Одамнинг қулоқлари умрининг охирига қадар ўсишда давом этади.

6. Кўп овқат ейдиган одамнинг эшитиш имкониятлари вақт ўтгани сайин пасайиб боради.

7. Қулоқнинг кар бўлишига асосий сабабчи сифатида кучли шовқин эътироф этилади.

8. Филлар нафақат қулоқлари, балки оёқлари ва хартуми билан ҳам эшита олади.

9. Ҳар бир одамнинг қулоқлари товушларни ўзига хос рангларда қабул қилади.

10. Жирафа қулоқларини тили ёрдамида тозалайди.

11. Чигиртка товушларни қулоқ эмас, панжалари ёрдамида эшитади.

12. Одамнинг қулоқлари тахминан 3-4 мингта товушни турли частоталарда фарқлаш имконига эга.

13. Дунёда ҳар ўнинчи одамнинг қулоқлари яхши эшитмайди.

14. Чақалоқнинг йиғи товуши автомобил сигналидан ҳам баландроқ ҳисобланади.

15. Бетховен ҳаётда кар бўлган экан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади