ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ТИЛ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Тил одамнинг энг эгилувчан тана аъзоси ҳисобланади.

2. Биз ҳар қандай таъмни фақат тил ёрдамидагина фарқлай, сеза оламиз.

3. Кашандаларнинг тили вақт ўтгани сайин таъмни сезмас даражага етиб боради.

4. Одамнинг тили 5000 тага яқин таъмни аниқловчи пиёзчаларга эга.

5. Тил ўрнатиш бўйича жарроҳлик амалиёти илк бор 2003 йили ташкил этилган.

6. Тилимиз атиги 16 та мушакдан иборат. Шу сабабли у танадаги энг нозик аъзо ҳисобланади.

7. Ширин таъмни ўғил болаларга нисбатан қизалоқлар яхшироқ фарқлай олишади.

8. Тилимизда доимий равишда анаэроб бактериялар яшайди.

9. Айрим одамлар тилини трубача шаклигача эга билади.

10. Қизилиштоннинг тили тепасида шохчасимон ўткир аъзолар жойлашган. Улар дарахтни тешиб қурт-қумурсқа топгач, ташқарига чиқариб олишда асқотади.

11. Таъм ва мазани билиш қобилиятимиз туғилмасимиздан олдиноқ пайдо бўлади.

12. Одам тилидаги таъмни бир-биридан ажратиш учун хизмат қилувчи пуфакчалар ҳар 7-10 кунда ўлади ва улар ўрнини янгилари эгаллайди. Пуфакчалар тилда қанча кўп бўлса, одам очликка шунча бардошли бўлади.

13. Одамнинг тили рангига қараб саломатлигини аниқласа бўлади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади