Автомашина ойнасидан танасини чиқариб юрган қизлар мактаб ўқувчилари экан!

0

Ушбу тўй 2019 йил 6 октабрь куни Қўнғирот тумани Елабат ПФЙда яшовчи 1971-йил туғилган фуқаро Х.Рнинг никоҳ тўйида, тўй сайлида Қўнғирот-Мўйноқ сиртқи автомобил йўлида гуруҳ бўлиб ҳаракатланаётган пайтида «Cobalt» русмли автомашина ойнасидан тана қисмини чиқариб юрган вояга етмаган Қўнғирот тумани 2-сонли мактаб 10-синф ўқувчилари А.У, А.Д, Ж.Млар бўлганлиги аниқланган.

Шунингдек ушбу тўй сайлида қатнашган автомашиналар гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 129-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб автомашиналар вақтинча сақлаб туриш учун жарима майдончасига қўйилган.

Шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган вояга етмаган қизларнинг ота-оналаридан тушунтириш хатлари олиниб, тегишли тартибда чора кўриш учун ҳужжатлар тўпланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси