БАНАННИНГ ПИШИБ ЎТИБ КЕТГАН ТУРИ САЛОМАТЛИК УЧУН ЗИЁН ЭКАН…

0

 

Олимларнинг ўз хулосалари ва изланишларига таянган ҳолда таъкидлашича, бананнинг пишиб ўтиб кетган, устида қора нуқталар пайдо бўлган тури саломатлик учун зарарли экан. Сабаби, банан устидаги ўша қора тешикчалар орқали вирус ташувчи пашшалар ичкарига кириб тухум қолдиради. Бу тухумдан жажжи пашшалар дунёга келади. Шунга қарамай, пишиб ўтиб кетган банан ташқи қиёфасини умуман ўзгартирмайди. Бундан ташқари, пишиб ўтиб кетган банан ичига кўплаб заҳарли моддалар йиғилади. Улар одамнинг овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, бундай бананлар таркибидаги шакар миқдори бир неча ўн баробар юқори бўлади. Худди шу нарса кўпчиликнинг артериал қон босими ошиши, қондаги қанд миқдори кўпайиши ва мигрен хуруж қилишига олиб келади.