БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

— Дўхтир, бу дориларни менга куч йиғишим учун ёзиб берганмидингиз?

— Нима бўлди?

— Қопқоғини оча олмаяпман.

 

* * *

 

Икки дўст суҳбатидан:

— Уч кундан бери кўзим оғрияпти. Нима қилсам экан-а?

— Мен ўтган йили тишим оғриганда, суғуриб ташлагандим.

 

* * *

 

Биринчи синф ўқувчисидан муаллима сўради:

— Нега рангинг оқариб кетибди?

— Бугун ойим ювинтирмаганди.

 

* * *

 

Инфарктга учраган бемор бошқа бир бемордан сўради:

— Ошна, юрак оғрийверади, оғрийверади, нега тўхтамайди?

— Тўхтайди, лекин сен билан биз кўрмаймиз.

 

* * *

 

Икки грузин тоғда кетишаётганди. Бири кутилмаганда пастга қулади. Бир муддат тошларнинг учгани, кимнингдир бақиргани эшитилди-ю, тинди. Шериги қичқирди:

— Гиви, тирикмисан?

— Ҳа-а, тирикман!

— Унда тезроқ чиқа қолмайсанми тепага?

— Э, чиқолмайман! Ҳали ергача тушиб етганим йўқ!

 

* * *

 

— Дўхтир, қулоғимни даволаганингиз учун қанча беришим керак?

— Йигирма доллар. Хайрият, тез тузалиб кетдингиз. Хурсандман.

— Қанча дедингиз? Саксон доллар?

Врач овозини баландлатиброқ деди:

— Икки юз доллар, икки юз!!!

 

* * *

 

Йигитдан дўсти сўради:

— Хўш, эълон бўйича танишган қизингни кўрсатмайсанми?

— Э, биз алоқани уздик.

— Дарров-а? Нега?

— Эълонда «183» деган рақам ёзилганди. Мен бўйимикан деб ўйласам, вазни экан.

 

* * *

 

Тўрт ўғли бор эркак қўлида бир қути шоколад билан уйга кириб келди-да, ўғилларидан сўради:

— Шоколад ким онасига қулоқ солса, ким онаси билан жанжаллашмаса, ким уй ишларини бўйин товламай бажарса, ким онасининг барча илтимосларини сўзсиз бажарса, ўшанга насиб этади. Хўш, кимга насиб этиши мумкин?

Болалар бараварига:

— Дада, сизга-а-а!!!

 

* * *

 

Руснинг ўғли дадасидан сўради:

— Дада, Шарқ мамлакатларида куёв тўйгача келинни умуман танимас экан, шу ростми?

— Рост. Бизда ҳам шундай.

 

* * *

 

Телеянгиликлар бошловчиси:

— Энди маданият хабарлари билан танишинг. Кеча филармония директорини ўққа тутишди.