Президент куёви Отабек Умаровни нима руҳлантириб туради?

0

Бу ҳақда Отабек Умаров ўз инстаграм саҳифасида жавоб бериб ўтган.

— Менга нима мотивация бериши ҳақида кўп сўрашади. Атрофимдаги инсонлар, ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланган спорт. Кундан-кун мени янги чўққилар, орзу, ғоя ва режалар сари чорлайдиган йўл. Оила ва Ватанга муҳаббат. ⠀

Инсон ватанпарвар бўлиб туғилмайди. Бу табиатан бериладиган туйғу ёки истеъдод ҳам эмас, бу – одамнинг онгли танлови.⠀

Хаёлимда доим бир фикр айланади – ўзим яшаётган мамлакат учун нима қила оламан? Мамлакат эса бу – одамлар, табиат, тарих, маданият, спорт. ⠀

Яқин инсонларим ва менга ишонадиган ҳар бир киши олдида чуқур масъулиятни ҳис қиламан, албатта, бу мени руҳлантиради.⠀