Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 22 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

22 октябр куни ишга бормаслик учун минг хил баҳона топилади. Олдин ҳаммасини куз фаслига йўясиз. Кейин пул қолмаганидан шикоят қила бошлайсиз. Билинг, ишхонангизда мусобақа бошланган. Бугун ким олдин ишга етиб борса сердаромад лойиҳа ўшаники бўлади. Бундан ташқари, мартабангиз ошиши ҳам худди шу билан боғлиқ бўлиб турибди. Кейин афсусланиб юрмай десангиз, оёғингизни қўлингизга олинг-да, ишхонага чопинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун оила қуришга улгурмаганларни романтик учрашув кутади. Шу билан бирга кўзларингиздан қувонч ёшлари ҳам тўкилиши эҳтимолга яқин. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонингизни учратиб қоласиз-у, тўйгунча суҳбат қурасиз. Агар пулингиз етарли бўлса, харидлар ҳам ёқимли кечади. Фойдали буюмлар, жиҳозлар ва маҳсулотлардан пулни аямаслигингиз тавсия этилади. Шамоллаган бўлсангиз, профилактика масаласини ҳам унутиб қўйманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

22 октябрда ишхонада ҳамкасблардан бири ишингизга халал беравериб безор қилиши мумкин. Аммо мундоқ ўйлаб кўрилса, уни ўзингиз биринчи бўлиб суҳбатга тортган бўлиб чиқасиз. Саломатлигингизда ҳам жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шунинг учун режимни бузмасликка ҳаракат қилинг. Бугун тадбиркорларнинг омади чопмайди. Рақобатчилар сиздан илгарилаб кетади. На илож. Бир кун омад чопмаса, эртага албатта чопади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ ишдан рухсат олиб яхши дам олишингиз тавсия этилади. Ҳозирги босимда яна бироз ишласангиз, саломатлигингизда муаммолар пайдо бўлиши турган гап. Кун давомида яқин дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Эмоцияни назоратда ушлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун айримлар бошқа шаҳарга сафарга отланиши мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

22 октябр куни ишни обдон ўйлаб, мулоҳаза қилишлардан кейин бошланг. Ҳатто, телефон орқали сўзлашувларни ҳам режа асосида амалга оширишингиз талаб этилади. Молиявий соҳада сезиларли олдинга силжишлар кўзга ташланади. Кўпчилик иш жойида мукофот пули олиши эҳтимолга яқин. Ишдан кейин спорт билан шуғулланишни унутмаслигингиз керак. Агар бу ҳаракатларни ҳам режа асосида адо этиб юрсангиз, яқин орада ижобий таъсирини албатта сезасиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Афсуски, бугун паризод буржи остида туғилганларни ҳасаддан кўзларигача ёнар даражадаги одамлар қуршаб олиши мумкин. Ана шунда ички сирларни, муваффақиятларни дуч келганга айтиб кетавериш яхши эмаслигини англаб етасиз. Куннинг иккинчи ярмида яқин инсонлар билан табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз, саломатлигингиз учун кони фойда бўларди. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда етти ўлчаб бир кечинг. Сурункали хасталикка учраганлар дориларини ўз вақтида ичиб юришлари тавсия қилинади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

22 октябрда сизни жондан севгувчи инсонга ўзингиз ҳам худди шундай жавоб қайтаринг. Туйғуларингизни ундан сир тутманг. Уларни ошкор этсангиз, суюклигингизга туйғуларингиз қўшимча қанот бағишлайди. Бугун сафарга чиқиш ва молиявий муаммоларни бартараф этиш муваффақиятли ва ёқимли кечади. Фақат эрталаб уйқудан вақтли туришингиз керак. Қиз-жувонлар ташқи кўринишига ўзгартишлар киритиши ҳам бугун хайрли кечиши тайин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Агар уйда, шахсий ҳаётда танаффуслар юзага келишини хоҳласангиз, ишни уйдаги жиҳозлар ўрнини алмаштиришдан бошланг. Ҳар қандай ўзгариш фақат сизнинг фойдангизга ишлайди. Аммо молиявий масалада танаффуслар содир этишга уринманг. Моддий аҳволингизнинг яхши-ёмонлиги ишингизга қандай муносабатда бўлишингиз ва уни қачон тугатишингиз билан боғлиқ. Асабларни асранг. Ҳуда-беҳуда дуч келган билан жанжаллашаверишга уринманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

22 октябр куни жаҳлингиз ва асабингизга тегадиганлардан нарироқ бўлишини хоҳлай бошлайсиз. Чарчагансиз. Шу сабабли сизга сукунат керак. Бошқа уйга кўчиб ўтиш, катта ишларга пул тикиш, хизмат сафарига бориш бугун муваффақиятли кечади. Барчаси тез, осон ўз ечимини топади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Саломатлигингизга эътиборлироқ бўлинг. Куз ҳавоси сабаб бўлиб грипп юқтиришдан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун яқинда сизни танқид остига олганлардан ўч олиш пайига тушасиз. Лекин бундан наф чиқармикан? Бунинг ўрнига танқидларни чуқур таҳлил қилиб кўрганингиз яхши эмасмикан? Ижод кишиларининг бугунги ишлари фақат яхшилик учун хизмат қилади. Ижодига чексиз барака кира бошлаганини ҳис этишади. Ҳуқуқий ва молиявий муаммоларни бартараф этишнинг ўзи бўлмайди. Бироз жонни койитишингизга тўғри келади. Саломатликни асранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

22 октябрда кунингиз ноқулайликлардан иборат бўлиши мумкин. Кўпчилик сизни депрессияга тушириш пайида бўлади. Лекин уларнинг ҳеч бири мақсадига ета олмайди. Тўғри, барибир асабийлашасиз. Шундай лаҳзаларда кўнглингизга яқин одамни топиб унга бор дардингизни тўкиб солинг, албатта енгил тортасиз. Қариндошларингиз билан жанжаллашмаслигингиз тавсия этилади. Айримларга кечқурун шамоллаш хавф сола бошлаши мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун иллюзия ҳамроҳингиз бўлиши кутилмоқда. Ўзингизни худди сеҳргарга айланиб қолгандек ҳис эта бошлайсиз. Чунки кўпчилик сизнинг олдингизга келиб ҳаёт, иш юзасидан маслаҳатлар сўрай бошлайди. Кечқурун қариндошларингиздан бирига қайсидир жиддий муаммони ижобий ҳал этишда яқиндан ёрдам кўрсатишингиз керак бўлади. Бугун моддий соҳада ўзингиз хоҳлагандек муваффақиятга эриша олмаслигингиз мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади