“Uzbekistan Airways” АЖ хориждаги ваколатхоналарининг тушумлари Ўзбекистон тижорат банкларига тушади

0

“Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг хорижда очилган ҳисобрақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори  қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖнинг хориждаги ваколатхоналарининг барча тушумлари (эксплуатация харажатлари ва ваколатхоналарни сақлаш харажатларидан ташқари) мажбурий тартибда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобрақамларга тушади.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг эксплуатация харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.