5 та фандан тест синовларига оид маълумотлар

0

Келгуси йилда 5 та фандан тест бўлиши аниқ, бу Президент қарорида (http://lex.uz/docs/4334802) белгиланган. Яъни, бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча расман тасдиқланмади холос;

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика – 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан – 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

Tаълим йўналишига мос асосий блокдаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан – 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан – 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

3 та мажбурий фан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишлар учун, шунингдек магистратура учун тааллуқли эмас;

3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15 та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15 та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

асосий блокдаги 2 та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуасининг 3,1 ҳамда 2,1 балл берилган дастлабки 2 та фан олинмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

аммо минг афсуски, ҳали айнан қайси йўналишда қайси иккита фан асосий блокка киритилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин;

ҳозирча тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати ҳам расман эълон қилинмади.

Юқоридаги маълумотлар Давлат тест маркази хабарлари асосида тайёрланди.

Xushnudbek.uz