«99» ҚОИДАСИ

0

Қадим замонда бир подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у вазиридан сўрабди:
– Нима учун, менинг ходимим қўлида ҳеч нарса бўлмаса ҳам ҳаётда у мендан бахтлироқ? Бутун мол-у давлат қўлимда бўлса ҳам, мен бунинг аксиман?
Шунда вазир айтибди:
– Унга 99 қоидасини қўллаб кўринг!
– У қандай қоида?
– Тунда унинг эшиги олдига 99 динор солинган халтачани ташланг ва унинг устига “100 динор сенга ҳадя” деб ёзиб қўйинг. Сўнг эшикни қоқиб, нима ҳодиса юз беришини томоша қилинг.

Подшоҳ вазир айтгандек қилади.
Ходим уни олиб, ичидагини санагандан сўнг: “Бир динор кўчада тушиб қолган бўлса керак”,- деб оила аъзолари билан уни қидиришга тушади. Туни билан қидириб бир динорни топа олмаган ота ғазабланади.

Йўқолган бир динор сабаб хотиржам бўлган ходим оиласига ўшқиради. Кечаси билан ухламагани сабаб эртасига хаёли паришон ҳолда ишга келади. Подшоҳ олдига ғамгин, юзи тиришган ва ўз ҳолатидан норози бўлиб боради.
Шунда подшоҳ 99 қоидасини англаб етади.

Худди шунингдек, биз ҳам Аллоҳ берган 99 неъматни унутиб, йўқотилган бир неъмат ортидан қувиймиз.
Шунинг учун, биз Аллоҳ таоло томонидан берилган кўплаб неъматларни эслаб, унга шукр айтишимиз, даркор.

Ихтиёр Абдураҳмонов

loading...