БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Бир эркакни машинасининг тезлигини оширгани учун милиционерлар тўхтатишди. Улар катта миқдорда жаримага тортиб, қўлига квитанция тутқазишди. Эркак энсаси қотиб деди:

— Менга квитанцияларингнинг нима кераги бор?

— Буни сақлаб қўй, — деди милиционерлардан бири. — Шунақа квитанциядан ўнтасини тўпласанг, совға сифатида велосипед оласан.

 

* * *

 

Сталин Берияга трубкаси йўқолиб қолганини айтди. Эртаси куни айтдики, трубкаси топилганмиш. Шунда Берия бош қашиб туриб деди:

— Қаранг-а, мен шу масалада 25 кишини қамоққа олдим. Трубка ўғирлаганини уларнинг ҳаммаси тан олди.

 

* * *

 

Икки қарға гаплашиб ўтиришганди, тепаларидан реактив самолёт учиб ўтиб кетди. Қарға шеригидан сўради:

— Қара, бу кичкинагина қуш қандай қилиб тез уча оляпти?

— Сениям думингни ёқиб юборишганда кўрардик қандай учишингни.

 

* * *

 

— Менинг эрим квартира сотиб олиш учун пул тўплаяпти.

— Анча тўплаб қўйгандир?

— Ҳа, яқинда норкали пальто олиб бермоқчи.

 

* * *

 

Янги бой танишидан сўради:

— Айтишларича, чўнтагингда шамол эсармиш! Нима ўзи у? Ё шамолни ўзингга бўйсундирдингми?

— Йўқ, кондиционерли катмон сотиб олдим.

 

* * *

 

Жиннихона бош врачи текширувчини палаталар билан таништиряпти:

— Мана бу хонада Жириновский туради. Мижозларни чоршанба кунлари соат иккидан бешгача қабул қилади. Бунисида Зюганов яшайди. Қабул вақти жума кунлари соат олтидан еттигача.

— Кечирасиз, сизларда мабодо Жорж Буш йўқми? Қабул кунларини билмоқчи эдим.

— Менинг қабул кунларим чегараланмаган.

 

* * *

 

Болакай узоқ вақт уриниб катта чуқур ковлади. Йўлдан ўтиб кетаётган кампир ундан сўради:

— Болакай, нега чуқур ковлаяпсан?

— Сичқоним ўлиб қолди.

— Чуқур катта, сичқон кичкина-ку!

— Э, бу чуқурни сичқонимни еб қўйган ярамас мушук учун ковладим.

 

* * *

 

— Идеал эр ким?

— Ишдан келса-ю, хотини уйда бегона эркак билан гаплашиб ўтирган бўлса, мулойимлик билан «Сизлар бемалол гаплашиб ўтираверинглар, мен ҳозир чой дамлаб келаман» дея ошхонага чиқиб кетадиган эркак.

— Идеал жазман ким?

— Шу гапдан кейин ҳам аёл билан бемалол гаплашиб ўтира оладиган эркак.

 

* * *

 

Эркак дўстига деди:

— Етти яшар ўғлим бор. Мактабидан олиб уйга кетаётгандим. Йўл четида икки арман баланд овозда бир-бири билан гаплашаётганди. Ўғлим уларга узоқ термилиб турди-да, мендан сўради:

— Дада, уруш вақтида немисларнинг ҳаммасини ўлдиришмаганми?