Театрда премьера: «Жинлар базми» спектаклидан фотолавҳалар

0

Айни дамда Ўзбекистон давлат драма театрида таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ёлғиз” қиссаси асосида саҳналаштирилган «Жинлар базми» спектакли премьераси бўлиб ўтмоқда.

Спектакль буюк ўзбек ёзувчиси, романчилигимиз асосчиси Абдулла Қодирий ижоди ва у яшаган давр тўғрисида. Театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган “Жинлар базми” спектакли Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланган.