Ўрмон хўжалигига қарашли очиқ майдонда ёнғин содир бўлди

0

​​2019 йилнинг 21 октябрь куни соат 13:40 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ-Сижжак йўлида жойлашган Сарбоқ МФЙ Мингчуқур ҳудудидаги “Бурчмулло” ўрмон хўжалигига қарашли очиқ майдонда ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари, 3 та сув ташувчи махсус техникаси ва ўрмон хўжалигининг 100 нафарга яқин ишчи-хизматчилари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 20 дақиқада етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 10 км). Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:37 да ўраб олинган ва 15:10 да бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 20 гектар очиқ майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёнган. Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

bong.uz