Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 23 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дўстларингиздан бири ваъдасининг устидан чиқмай, сизни ранжитиши мумкин. Кейинги сафар бировларнинг сўзига эмас, ҳаракатларига ишонишингиз тавсия этилади. Кун мобайнида суюкли инсонингиз ёқимли бир хабарни етказади ва яна позитив кайфиятга эга бўласиз. Молиявий масалада омадингиз чопади. Худди лотерея ўйнаб катта пул ютиб олгандек хурсанд бўласиз. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра назардан ўтказиб қўйинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

23 октябр куни ҳамкасбларингиз олдида сўзга чиқишингиз кутилади. Уларнинг кўпчилиги сиздан ўрнак олишга интила бошлаганини кўрасиз, сезасиз ва ҳис этасиз. Ҳамкасблар энг мушкул вазифаларни ҳам жуда осонлик билан амалга оширишингизга ҳавас билан боқа бошлайди. Кечқурун ёлғиз қолиб, яхшилаб дам олинг, тўйиб ухланг. Шу нарса эртанги кун учун куч йиғишингизда туртки вазифасини ўтайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Агар ҳеч ким халал бермаса, кунингиз аъло даражада ўтади. Ишда янги ғояларни жуда эҳтиёткорлик билан ҳаётга тадбиқ этинг. Жуфтингиз билан муносабатларда эски баҳс ва жанжалларни ёдга олишдан сақланинг. Улар ўтмишда қола қолсин. Бугун организмни турли заҳарли моддалардан тозалашга қаратилган муолажалар хайрли ва муваффақиятли ўтади. Лекин бу ишни албатта врач маслаҳатига асосланган ҳолда амалга оширинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

23 октябрда кун бўйи рашк оловида куйишингиз кутилмоқда. Гарчи жуфтингизни рашк қилиш учун арзирли баҳона бўлмаса-да, барибир куйишдан тийила олмайсиз. Бугун жисмоний меҳнат сизга фойда келтиради. Ёмон хаёллардан халос бўлишингизда ёрдам беради. Агар уй таъмири ортга сурилиб келаётган бўлса, бугун охирига етказишингиз учун қулай имкониятлар бисёр. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугунги кунингиз кўплаб хурсандчиликлар ва фавқулодда янгиликлардан иборат бўлади. Не ишга қўл урманг, янгилик яралади. Спорт билан шуғулланиш эса бел ҳамда оёқдаги оғриқлардан қутулишингизда асқотади. Башарти бўғимларда оғриқ бўлса, спорт билан шуғулланишда эҳтиётингизни қилинг. Кўпроқ пиёда юринг, парҳез тутинг. Кун давомида ҳеч кимни беҳуда ранжитмасликка ҳаракат қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

23 октябр куни оилада содир бўладиган барча воқеа-ҳодисалар учун масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз талаб этилади. Бу воқеалар сизнинг хатоингиз туфайли содир бўлганига нима дейсиз. Сергак тортишингиз учун ақлий меҳнат ёрдамга келади. Ишингизга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингиз шикоят қиладиган даражага етганича йўқ. Шукр қилинг. Қўшимча даромад кўришни хоҳласангиз, яна иш топинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиши керак бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун нафақат атрофдагилар, балки ўзингизга ҳам шубҳа назари билан боқа бошлайсиз. Ажабланарлиси, илгари ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмагандингиз. Тезроқ бу ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жамиятдаги обрўйингизга путур етади. Тадбиркорлар кун бўйи рақобатчиларга қарши курашиб вақт ўтказишади. Ишонинг, улар қанча айёрлик қилмасин, ғалаба барибир сиз томонда бўлади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар қўлларида қимматбаҳо совғалар билан ташриф буюриши кутилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

23 октябрда ўзгаларнинг хоҳиш-истаклари билан қизиқиб кўринг. Олам фақат сизнинг атрофингизда айланмоқда деб хаёл қилсангиз, хатога йўл қўясиз. Акси эканига ўзгалар мисолида амин бўласиз. Сизни азалдан қаттиқ севган одамга худди шундай жавоб қайтаринг. Оиласиз бўлсангиз, унга нисбатан ўзингиздаги туйғуларни ҳам назоратдан ўтказинг. Туйғулар кучли бўлса, демак, тақдирдош танлашда адашмабсиз. Бахтингизни берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Анчадан бери маданий дам олишга вақт топа олмаган бўлсангиз, бугун шундай имконият туғилади. Яқин инсонингизни олиб шаҳар айланишингиз, кино ёки театрга тушишингиз тавсия этилади. Вақт ёки пул етмаслигини айтиб баҳона изламанг. Агар фаол ва ташаббускор бўлсангиз, ҳамма нарсанинг иложи топилади. Муаммолардан нари бўлишни истаганлар табиат қўйнига чиқиб дам олсинлар. Куз ҳавосига қараб кийининг. Акс ҳолда шамоллаб қолишингиз ҳеч гап эмас.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

23 октябр куни кутишларга, орзулашларга берилишдан сақланинг. Берилсангиз, ҳамма ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Тўғри, баъзида бироз бўшашиш, дангасаликка эрк бериш мумкин. Фақат бугун эмас. Ишхонадаги мартабангизни оширишингиз керак. Пул киссангизда деярли кам қолган. Шундай лаҳзаларда қўл қовуштириб ўтириш сира мумкин эмас. Тадбиркорлар учун бугун келишувлар, музокаралар ва хизмат сафарлари муваффақиятли кечади. Сафарга чиқсангиз, шахсий автомобилингиз эмас, хизмат машинасида чиқинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Ишхонангизда зиммангизга юкланган вазифалар қалашиб ётибди. Уларни тез фурсатда адо этиб тугатишингиз керак. Зарур бўлса, шахсий ҳаётни ҳам вақтинча унутинг. Ёлғизларнинг кўпчилиги бугун куннинг иккинчи ярмида тасодифий танишувни бошдан кечиради. Танишув орадан қанчадир вақт ўтиб романтикага айланиши турган гап. Спорт билан шуғулланиш жараёнида меъёрни билинг. Йўқса, организмингизга путур етказиб қўйишингиз мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

23 октябрда енгил фикрлашлар муаммоларни бартараф этишда ёрдам бермайди. Чуқур ўйлашингиз талаб этилади. Ёлғиз яшаётган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни қидириб топиш ҳақида фикр юритинг. Аммо қидириб узоққа боришингиз шарт эмас. Атрофга яхшилаб назар солсангиз, уни кўрасиз, ҳис қиласиз. Кечқурун уқалаш муолажалари, бассейнда чўмилиш, саунага тушиш саломатлик учун катта фойда беради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади