Туркманистонлик ҳезалак (гей): «Мен амаким президент қўриқчиси бўлиб ишлагани учун қамалмай қолдим…

0

 

— Салом, менинг исмим Комил, — деб ёзади туркманистонлик 24 ёшли йигит. — Мен ҳезалак (гей) ман…

Комил маҳаллий журналистларга қилган мурожаатини шундай жумлалар билан бошлаган. У бундан буён ўзининг ҳезалаклигини сир тутиб тура олмасмиш. Аммо ўзи яшайдиган Туркманистонда бу ҳақдаги сирларни ошкор этишга қўрқармиш. Чунки Туркманистон жиноят мажмуасининг 135 моддасига асосан ҳезалаклар икки йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади.

— Мен болалигимданоқ ҳезалаклигимни билардим, — дейди Комил. — Аммо бу ҳақда ҳеч кимга чурқ эта олмасдим. Негаки, оиламизнинг ўзи динга қаттиқ берилганлардан иборат эди…

Ҳозир Комил врач-кардиолог. Мактабни тугатгач, Минскга бориб тиббиёт университетига ўқишга кирган.

— Минскда гей сифатида ўзимни жуда эркин ҳис этганман, — дейди у. — У ерда қандай бўлсам, ўзимни шундайлигимча қабул қилдим. Аммо 2018 йили ўқишни тугатиб яна Туркманистонга қайтдим…

Комил ҳозир Ашхободдаги клиникалардан бирида ишлайди. Ўзининг тан олиб айтишича, гейлигини фақат отаси, укалари ва амакиси биларкан.

— Минскдан келганимдан кейин, — давом этди Комил. — Ўзимни жуда ёлғиз ҳис эта бошладим. Интернет орқали бир йигит билан танишдим. Биз маълум муддат СМС орқали гаплашиб юрдик. Кунларнинг бирида учрашишга қарор қилдик. Учрашув жойини тайин этдик. Мен ўша ерга келдим. Бироқ у йигит ҳали келмаганди. Қўнғироқ қилдим. Ҳозир етиб келишини айтди. Мен у келгунча синглимга дорихонадан дори сотиб олишни маъқул кўрдим. Ортимдан дорихонага икки нафар фуқаро кийимидаги эркак ҳам кирди. Улар аслида полициячилар экан. Қўлларимни кишанлашди-ю, полиция маҳкамасига олиб кетишди. Йўлда мени улар шафқатсизларча калтаклашди. Етиб келгандан кейин баттар калтаклай бошлашди. Электрошокер ёрдамида камерага қараб гейлигимни айтишимни талаб қилишди. Телефонимни тортиб олиб контакларни текширишди. Бошқа гейларнинг ҳам номларини, манзилларини айтишимни талаб қилишди. Орадан 11 соат вақт ўтди. Менга оиламдагилар қўнғироқ қила бошлашди. Мени турмадан амаким президент қўриқчилари бўлинмасида ишлаши қутқариб қолди. Улар отам билан бирга келиб мени полиция маҳкамасидан олиб кетишди. Бироқ улар ҳам йўл бўйи мени ҳақоратларга кўмиб ташлашди. Уйга келганимиздан кейин отам менга бақира кетди. «Сен маразни яхшиси бирор пана-пастқамга обориб сўйиб юборсам маъқул эди!..»

Бу отамнинг сўзлари эди. Ундан ташқари, амаким, укаларим ҳам мени керагича сўкишди, ҳақоратлашди. Орадан бир ҳафта ўтгач, уйимдагилар мени қайсидир муллага олиб боришди. Кейин психологга олиб боришди. Охирида мени уйлантиришга қарор қилишди. Ана шу нарса мени адо қилаёзганди…

Улар келин ҳам топишди. Олдинига балки уйлансам, ҳаммаси жойига тушар деб ўйладим. Лекин тўйга ҳозирлик кўра бошлашгандан сўнг ўйлаб қолдим. У қизнинг ҳаётини барбод қилишимни тушуниб етдим…

Уйланишдан қочиб, Комил Истамбулга жўнаб кетди. Ўша ерда БМТ вакилларидан ёрдам сўрашни мўлжаллади. Бироқ адашган экан. Амакиси махсус ёллаган одамлар Комилни Туркияда қўлга олишди. Уйга олиб келишди. Тўй яқин қолганди. У интернетга кирди-да, бегоналарнинг аккунтидан бўлғуси келинга ҳаммасини очиқ айтди. Турмушга чиқишдан воз кечишни маслаҳат берди. Қиз бу ҳақда ўз ота-онасига айтди. Улар бўлғуси қудаларга ҳаммасини тўкиб солишди. Комилни амакиси тутиб олди-да, шафқатсизларча калтаклади. Унга Туркманистондан ташқарига чиқиш йўлларини бекитиб қўйди. Шундан бери Комил билан журналистлар ҳам боғлана олишмади. Унинг қаердалиги, тирик-ўликлиги номаълум. Худо билади. Балки яқинларидан кимдир ўлдириб юборгандир?..

Астағфирилло!!!

ca-news. org