Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 24 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун бўлар-бўлмасга асабийлашаверишингиз тавсия этилмайди. Ғазаб ва эмоцияларни иш бажариш жараёни учун асраб қўйинг. Одамлар билан мулоқотда эса ўзингизни қўлга олган ҳолда мулоқот қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларнинг ҳатти-ҳаракатларидан асабийлашмаслигингиз талаб этилади. Саломатликни ҳам кун давомида назорат қила боринг. Қанча пул топманг, уларга саломатликни сотиб олиб бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

24 октябр куни чин кўнгилдан дам олишингиз тавсия қилинади. Севимли хоббингиз билан шуғулланиш учун ҳам алоҳида вақт топинг. Бошқа кўнгилочар машғулотлар, дўстлар билан суҳбатлашиш ҳам сизга албатта фойда беради. Улардан кўп нарсаларни билиб олишингиз мумкин. Кечқурун ўзингизга ёқмайдиган қайсидир юмушга қўл уришингиз мумкин. Хавотирланманг, бусиз эзгу мақсадларга етишингиз ҳам мушкул кечади. Моддий аҳволингиз бугун сизни ранжитмайдиган даражада бўлади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун эрталабдан шу қадар кўп ҳаракатлар содир этасизки, кечқурунга бориб ҳолдан тойиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Қўл-оёқларингиз оғриса сира ҳайрон бўлманг ва илиқ ванна қабул қилинг. Эзгуликка эришиш учун кун бўйи интилгансиз. Демак, дам олишга ҳам ҳақлисиз. Бассейнда чўмилинг, уқалаш муолажаларини олинг, йога билан шуғулланинг. Сершовқин давралардан нари бўлишингиз керак. Чарчаган ҳолатда ундай давраларда кўнгилдагидек дам ола билмайсиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

24 октябрда кайфиятингизда даҳшатли даражадаги сакрашлар кузатилади. Шунинг учун бировлар билан мулоқот қилганда, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Рўзғорингизда ҳам майда-чуйда муаммолар қалашиб кетган. Аммо уларни бартараф этишни истамайсиз. Бекор қиласиз. Муаммоларни албатта ўз фойдангизга ҳал қилишингиз керак. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Соғлиғингизни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун уйқудан уйғонибоқ қандайдир паришон ҳолатга тушишингиз кутилмоқда. Ишга ҳам қўлингиз бормаслиги кўзга ташланади. Лекин мажбурсиз. Ишламасангиз, тирикчилигингизга путур етади. Хайриятки, кимларгадир кераксиз. Ишхонадаги раҳбарлар сизни ишга кўмиб ташлашади. Бу албатта яхшилик учун хизмат қилади. Кечқурун оилалилар ҳам, оила қурмаганлар ҳам романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Суюкли инсонингиз ажойиб тарздаги зиёфатни айни сиз учун ташкил этади. Уни ҳам кутилмаган совға билан хурсанд қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

24 октябр куни ҳаётнинг барча жабҳасида сиздан ўтадиган чемпион бўлмайди. Ишларни эрта бошлашингиз натижасида тушга етиб-етмай барчасини қойиллатиб тугатасиз. Ҳамкасблар билан камроқ ҳазиллашинг. Ҳазилнинг таги зил дейишган. Рўзғор юмушларини адо этишда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин. Уйдан чиқаётганингизда электр асбоблар, газ плиталарни ўчириш ёдингиздан чиқмасин. Сизни Оллоҳнинг ўзи паноҳида асрасин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунни шошилмасдан, секинлик билан бошлайсиз. Шунга яраша ҳеч бир ишни, воқеа-ҳодисани кўздан қочирмайсиз. Севишганларни олқишлар, мақтовлар, сюрпризлар кутиб туради. Сиз севгилингизнинг аслида сизга қанчалар эътиборли ва меҳрибонлигини яна бир бор ўз кўзларингиз билан кўрасиз. Ким бугун кечқурун олис сафарга чиқса, муваффақиятга эришади. Сафар моддий жиҳатдан ҳам фойдали кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

24 октябр чаён буржида таваллуд топганлар учун молиявий жиҳатдан анча оғир кечади. Тўловларни амалга ошириш, қарзларни тарқатиш эвазига киссангиз деярли қуриб қолиши мумкин. Қўшимча даромадли иш топишга мажбурсиз. Бусиз моддий аҳволингизни яхшилашнинг сира имкони йўқ. Кечқурун янги танишган одам билан орангизда ғалати, у қадар ёқимли бўлмаган суҳбат бўлиб ўтиши мумкин. Кечқурун яна тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг. Имкон бўлса, велосипедда сайр қилинг. Соғлиғингиз мустаҳкамланади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Барча ишларни бир зарб билан бажариб ташлашга бел бойласангиз, хато қиласиз. Тегирмон навбати билан деган гаплар бор. Сиздаги тезлик авариявий вазиятларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Агар кимгадир дардингизни айтиб енгил тортмоқчи бўлсангиз, бунинг учун сизни тушунадиган одамни танланг. Куннинг иккинчи ярмида сизни катта йиғин ёки конференцияга таклиф қилишлари мумкин. Ухлашга ётишдан олдин албатта овқатланиш масаласига эътибор қаратиб олишингиз тавсия этилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

24 октябр куни ишга шу қадар шошиласизки, гўё биринчи кун бормоқдасиз. Ишчанлик қобилиятингиз оламга сиғмайди. Аммо янги лойиҳалар бошқаларга насиб этадиган бўлиб турибди. Реклама, ижод ва шахсий бизнес билан шуғулланадиганлар бугун мўмай даромадга эга бўлишади. Оиласизлар муҳаббатда муваффақиятга эришишади. Ниҳоят уйланмаган йигитларнинг аксариятига севгилисининг қўлини сўраш ва тўй кунини белгилаш насиб этади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Бугунги руҳий аҳволингизни яхши деб бўлмайди. Худо кўрсатмасин, кимдир танқид қилса борми, шу заҳоти дилингизда оғриқ пайдо бўлиши ҳеч гапмас. Бардам бўлинг, ўзингизни қўлга олинг. Кучли бўлинг. Аммо қариндошларингиз тутадиган ишни кечириб бўлмайди. Улар табиат қўйнига сизсиз чиқиб кетишлари мумкин. Фақат бу ҳам арзимас нарса. Дунё, умр, саломатлик олдида табиат қўйни нима бўпти. Шундай экан, эмоцияни жиловланг ва хотиржамликка эрк беринг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

24 октябрда жуфтингизнинг ҳар қандай илтимосини адо этишга тайёр турасиз. Лекин бу инжиқликка кирмайди. Жуфтингизнинг сизга нисбатан туйғулари шу қадар кучлики, ҳадди сиғиб ўз истакларини ошкор этади холос. Агар имкон топсангиз, жисмоний меҳнатдан бугунча воз кечинг. Аммо ақлий меҳнат ҳам сизга бугун фойда келтирмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда таваккалчиликка йўл қўйманг. Жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади