Жанубий Корея олимлари калликнинг кутилмаган сабабини аниқлашди…

0

 

Тадқиқотларда 13 мингдан ортиқ 20-60 ёш оралиғидаги эркак иштирок этди. Улар билан олимлар режа бўйича мунтазам иш олиб боришди. Натижада эркакларда кал бўлишнинг фавқулодда сабаби аниқланди. Маълум бўлишича, эркак киши ҳафтасида 52 соатдан кўп ишласа, эрта кал бўлиши кузатиларкан. Чунки керагидан кўп ишлаган эркакда стресс ҳолатлари кўп маротаба кўзга ташланади. Ҳар бир стресс ҳолати албатта сочлар тўкилишини таъминлайди. Аниқроғи, иммуниал тизим соч илдизларига ҳужум бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Европа ва Америка олимлари ўтказган тадқиқотлар эркакларда каллик аксар ҳолатларда авлоддан авлодга ўтишини кўрсатганди.