КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Солиқчи квартиралардан бирини тақиллатганди, эшикни тўрт яшар болакай очди.

— Даданг қани?

— Ўлиб қолди. Трактор босиб кетди.

— Ие, онанг-чи?

— Уям ўлиб қолди.

— Униям трактор босиб кетдими?

— Ҳа.

— Сен бир ўзинг нима қиляпсан уйда?

— Трактор ҳайдаяпман.

 

* * *

 

Тулки ўрмонда кетаётиб дарахтлар ортида хўрознинг қичқириғини эшитиб қолди ва ўша ёққа сакради. Орадан бир соат ўтди. Худди ўша ердан бўри лабларини ялаганча чиқиб келаркан, ўзига ўзи деди:

— Эҳ, чет тилини билиш қандай яхши!

 

* * *

 

Буви беш яшар қиз неварасидан сўради:

— Болам, Янги йилда қандай совға олишни истардинг?

— Бувижон, менга ҳомиладорликка қарши дори совға қилинглар!

— Вой, уни нима қиласан?

— Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳалитдан қўғирчоқларим тўртта бўлди, бешинчисини қандай боқаман?

 

* * *

 

Эркакнинг вояга етганини уч босқич белгилайди.

1- босқич: У Қорбобо борлигига ишонади;

2-босқич: У Қорбобо борлигига ишонмайди;

3- босқич: Унинг ўзи Қорбобо.

 

* * *

 

Икки жентельмен қуён овламоқчи бўлишди. Бири иккинчисидан сўради:

— Сиз қуёнлардан қўрқасизми?

— Йўғ-э!

— Унда нега қурол қўлтиқлаб олдингиз?

 

* * *

 

Эр-хотин тиш дўхтирига келишди.

— Наркоз билан олайми тишни? — сўради врач.

— Наркозсиз, — жавоб қилди эр.

— Хайрият! — кулди врач. — Ниҳоят жасур эркак ҳам топилди-я!

— Хотинжон, ўтир! — мулойимлик билан деди эр.

 

* * *

 

— Аёл эркакка дўст бўлиши мумкинми?

— Мумкин. Фақат бу ҳақда ўзи билмагани маъқул.

 

* * *

 

Жуҳуд томини ёпаётганди. Тўсатдан пастга қулади. Ойнаси рўпарасидан учиб ерга тушаркан, хотинига қичқирди:

— Хоти-ин, овқатни бир косага камроқ тайёрлаги-ин!..

 

* * *

 

— Болажоним, нега овқатингни емаяпсан? Ўзинг бўридек очман дегандинг-ку!

— Ойи, бўрилар сабзи билан озиқланганини қаерда кўргансиз?

 

* * *

 

Жуҳудлар балиқни еб бўлгандан кейин қилтаноғини тиш тозалаш учун ишлатишаркан.