«Осмондаги болалар» фильмидаги Жавоҳир, Лола, Хуршид ва Бахтиёр ҳозир қаерда? (видео)

0

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Осмондаги болалар» фильмидаги Ҳамдам роли билан машҳурликка эришган актёр Музаффар Саъдуллаев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Музаффар Саъдуллаев «Осмондаги болалар» фильмидаги Жавоҳир, Хуршид, Лоланинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида гапириб берди.

Фильмда Бахтиёр ролини ижро этган, режиссёримиз Зулфиқор Мусоқовнинг ўғли Темурни биламан. Адашмасам, у 3 та фильмда режиссёр-постановшик бўлиб ишлади. Кейинроқ эса тижоратга ўтиб кетди. Ҳозирда у тижорат билан банд.

Жавоҳир образидаги Азиз йигитимиз, охирги билганим Ушу федерациясида, адашмасам, мастер-спорт эди, мураббий бўлиб ишлаб юрибди.

Хуршид образидаги Даврон деган йигитимиз билан охирги марта гаплашганимизда «‘Akfa’да ишлаб юрибман, эрта-индин Imzo’га ўтиб кетаман», деган эди.

Лола билан охирги марта ўтган йили ‘Берлин Оққўрғон’ фильмининг суратга олиш жараёнларида кўришган эдим. Айни вақтда Лола ишлайдими ёки уй бекасими, аниқ билмайман. У турмушга чиққан, учта боласи, оиласи бор.

Музаффар Саъдуллаев, актёр,

«Инсон» киностудияси раҳбари