Озода Нурсаидова дабдабали клип тақдимотини ўтказди (фото+видео)

0

Эркин ижод қилиш учун лицензия олган Озода Нурсаидова ҳамкасблари ва яқинлари иштирокида янги клипининг тантанали тақдимотини ўтказди.

Хонанданинг «Аждодлар» номли клипининг тақдимоти шаҳримизнинг нуфузли меҳмонхоналарининг бирида бўлиб ўтди. Хонанда тантанали тақдимот маросимига барча ҳамкасблари ва яқинларини таклиф қилди. Тақдимотда устоз санъаткорлар Насиба Абдуллаева, Зулайҳо Бойхонова, хонандалар Ботир Қодиров, Равшан Комилов, Лола, Шарқ гуруҳи, Жаҳонгир Отажонов, Севинч Мўминова, Лола Аҳмедова, Ҳулкар Абдуллаева, шунингдек, Алишер Узоқов, Райҳон Уласенова, Ойхон Ифорзода, Даврон Кабулов, Шаҳзода Муҳаммедова, Ситора Фармонова, Дурдона Қурбонова, Шаҳло Аҳмедова  ва бошқа кўплаб санъат вакиллари иштирок этдилар.

Озода Нурсаидованинг «Аждодлар» номли таронасига Шуҳрат Мавлонов томонидан суратга олинган. Тарихий сюжетларни ўз ичига олган клипда хонандани бир нечта образларда кўришимиз мумкин бўлади.