Қашқадарёлик 19 ёшли йигит тиш тозалаш баҳонасида игна ютиб қўйган экан…

0

 

Яқинда Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 19 ёшли йигит чеварлар ишлатадиган игна ёрдамида тиш тозалаб ўтириб, билмасдан ютиб юборган экан. Касалхонага тушиб қолди. Томография игна йигитнинг бўйин қисмида эканини кўрсатди. Дарҳол жарроҳлик амалиёти ташкил этилди ва врачлар игнани олиб ташлашди. Айтишларича, бундай жарроҳлик амалиёти Қашқадарё вилоят миқёсида биринчи марта ўтказилибди. Мутахассислар игнани олиб ташлашда асаб ва қон айланиш тизимига тегмасдан ҳаракатлар содир этиши талаб қилинаркан. Аммо врачлар бу амалиётни муваффақиятли якунлашди. Ҳозир бемор ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. Яқин кунларда уйига кетиш учун рухсат берилади.