ТУЗНИНГ ЯНГИ ЗАРАРИ АНИҚЛАНДИ…

0

 

Неврологик хасталиклар ва инсульт миллий институти олимлари биз ҳар куни истеъмол қиладиган ош тузининг янги зарарини аниқлашди. Улар ўтказган тадқиқотлар тузни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш ақлий заифликка олиб келишини кўрсатиб берди. Бу нарса сичқонларда синовдан ўтказилганда, меъёридан кўп туз еган жониворларда деменция аломатлари кўзга ташланди. Бундан ташқари, мияга қон етиб бориш даражаси пастлаб кетди. Ваҳоланки, бу хотирани пасайтириб, ақлан заифликка дучор этади. Шундан келиб чиқиб олимлар барчага тузни меъёрида истеъмол қилишни тавсия этишмоқда.