Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 25 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз ажойиб тарзда ўтади. Аммо барибир эмоцияга эрк бермаганингиз маъқул. Акс ҳолда кечга қадар тушкун кайфият исканжасидан чиқа олмаслигингиз мумкин. Шахсий ҳаётда эса вужудингизни эҳтирослар алангаси чирмаб олади. Ўзингизни Мексика сериаллари бош қаҳрамонидек ҳис эта бошлайсиз. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилмоқда. Бироқ харидларни амалга оширманг. Сарфлашга ҳали улгурасиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

25 октябр куни истакларингиз ёруғ дунёга сиғмас даражага етиши мумкин. Лекин олдин ишлашингиз керак. Ана ундан кейин истакларга эрк берсангиз ярашади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуришингизга тўғри келади. Сурункали хасталиклар қўзғалиши мумкин. Дориларни вақтида ичишни унутманг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Шу баҳонада дам оласиз ва эртанги кун учун куч йиғасиз. Хаста қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олиб қўйишингиз тавсия этилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун сизни бир муаммо ўйлантириши мумкин. У ҳам бўлса кийим масаласи. Аёл бўлсангиз, гардеробингиз ғариблашиб қолгандек туюлаверади. Шу ниятда дўконга йўл оласиз. Фақат аввал оилавий бюджетингизни кўздан ўтказиб олинг. Тағин кийим сотиб оламан деб инқирозга юз тутиб қолманг. Худо асрасин! Бугун тадбиркорларнинг ҳам омади чопади. Ҳамкорлар билан янги шартномаларга имзо чекишади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

25 октябрда ҳолсизланишингиз мумкин. Албатта бу куз ҳавосининг таъсири экани эҳтимолдан холи эмас. Аммо дарров дори ичишга тушиб кетманг. Кайфиятингизни позитив даражага етказишга ҳаракат қилинг. Бунда сизга жисмоний меҳнат катта ёрдам беради. Офис, уйдан тортиб миянгизгача тозалов ўтказинг. Рўзғордаги муаммоларни ҳам катта тезликда адо этинг. Айрим рўзғор жиҳозлари бузилиши туфайли каттагина пулга тушишингиз мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун бир хайрли ишга қўл уришни хоҳлаб қоласиз. Кимгадир, бегона бир одамга мурувват кўрсатишни ихтиёр этасиз. Марҳамат, хайрли ишларни амалга ошириш учун ҳамиша йўллар очиқ бўлади. Сиз тинчлансангиз, кўнглингиз хотиржам тортса бас. Катта пулга эга чиқишни орзу қилманг. У хайрли амаллар учун олиб борадиган йўлларни ёпиб қўяди. Худо берганига шукр қилсангиз, камлик кўрмайсиз. Кечқурун суюкли инсонингиз, фарзандларингиз учун вақт ажратинг. Овқатланиш режимини бузманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

25 октябр куни дўстларингиз рўйхатини яна бир карра кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади. Ишонинг, уларнинг ярми қора рўйхатга тушади. Афсуски, кейинги пайтларда ростдан ҳам дўстларингизнинг аксарияти сизга ҳасад кўзи билан боқа бошлагандир? На илож. Оллоҳдан қўймасин. Ишхонада раҳбарингиз билан жиддий суҳбатни бошдан кечирасиз. Бу суҳбатдан кейин идеал ходимнинг ўзи йўқлигига яна бир бор амин бўласиз. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичинг, организмингизни жисмонан зўриқтирманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз қувончли кечади. Ишларингиз унумли бўлади. Яқин инсонингизнинг чексиз муҳаббатидан бошингиз айланади. Гўё еттинчи осмонда парвоз қилаётгандек бўласиз. Буларни елкангизда кўтариб тура олсангиз, бахтингиз. Башарти кўтара олмасангиз, улар ўрнини кўнгилсиз вазиятлар эгаллаши ҳеч гап эмас. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Фақат пулларингиз сиз истаганча кўп бўлмайди. Борига шукр қиласиз-да. Бирор ишни ўз вақтида адо эта олмасангиз, даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрига амал қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

25 октябрни дачангиз бўлса дачада, бўлмаса, табиат қўйнида дам олиб ўтказишингиз тавсия қилинади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда пауза эълон қилинг. Бу қўрқинчли эмас. Севган қалб сукунатда ҳам севишдан тийилмайди. Тадбиркор бўлсангиз, хизмат сафарига чиқиш ва келишувларни кечқурунга мўлжалланг. Шунда омад сиздан юз ўгирмаслиги аниқ. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун ҳар бир қилган ишингиз, ҳар бир гапирган гапингизни қоғозга тиркаб борсангиз ёмон бўлмасди. Ҳеч бир вазиятни ўтказиб юбормаслигингиз керак. Бизнес лойиҳаларга пул тикиш бугун майда бўлса-да кўнгилсизликларни ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ҳаммомга тушишингиз зарур. Парҳез тутиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун оилавий бўлиб меҳмонга боришингиз кутилмоқда. Асабларни эҳтиёт қилинг. Бировлар билан бўлар-бўлмасга жанжаллашишдан сақланинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

25 октябр куни ўта ноқулай ва ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда шундай вазият юзага келиши мумкин. Агар дўстларга ёрдам беришни истаётган бўлсангиз, бу ишни тезроқ амалга оширинг. Токи қандайдир арзимас баҳона билан савоб ҳавога учмасин. Айниқса, ёрдамингиз пул билан боғлиқ бўлса, янада шошилишингиз керак. Кечқурун организмингизни ёшартириш ва саломатликни мустаҳкамлаш амалларига эътибор қаратинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Бугун дуч келган одамни танқид остига ола бошлайсиз. Нега? Қўшнилар, сотувчиларда нима айб? Кечқурун ишдан келиб қариндошларни танқид остига ола кетасиз. Хайриятки, ишхонадаги ҳамкасблар сизнинг танқидларингизга учрамайди. Чунки ваъда қилинган мукофот пули ўз вақтида тарқатилади. Шу нарса ажаб эмаски сизни сергак торттирса ва оила аъзоларингиз ҳам сизнинг ғазабингиздан холи бўлса. Ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

25 октябрда саломатлигингиз учун фойдали ишларни, маҳсулотларни танланг. Эрталаб кофе ичманг. Токи артериал қон босимингиз сакрай бошламасин. Парҳез бошлаш, пиёда тоза ҳавода сайр қилиш, уқалаш муолажаларини олиш бугун фойдали кечади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунингизни фақат ўзингизга бағишланг. Суюкли инсонингизнинг кўнглини олинг. Муҳаббатингизни ундан дариғ тутманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади