БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Рекламадан:

— Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Сизларга «Жойингиз жаннатда бўлсин!» фирмасининг беминнат хизматларини таклиф қиламиз! Фирмамиз яқинларингизнинг дафн маросимларини кўнгилдагидек ташкил этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Фирмамиз хизматлари ранг-баранг. Сизнинг ўрнингизга дод солиб йиғловчилар, қабрга бир сиқим тупроқ ташлаб берувчилар, кўнгил сўраганларга тавозе билан жавоб қайтарувчилар, мурдадан қўрқувчилар ўрнига жасадни қабрга қўйиб чиқувчилар хизматингизда бўлади. Ногиронлар, талабалар, кўп болалилар, инфаркт, инсультга учраганлар учун чегирмалар мавжуд! Фирмамиз хизматидан фойдаланинг!

 

* * *

 

«НОГИРОНЛАР ДЎКОНИ» ЭШИГИ ТЕПАСИДАГИ ЁЗУВДАН:

«БИЗГА МИЖОЗ БЎЛИНГ!»

 

* * *

 

Фойдали маслаҳатлар:

— Олисдан келиб шаҳримизда тунаш учун жой қидиряпсизми? «Dam olamiz. uz» сайтига киринг, мушкулингиз осон бўлади.

— Шахсий автомобилингизда олисдан келиб газ заправкасини топа олмаётган бўлсангиз, «Gazballon. uz» сайтига мурожаат этинг.

— Қорни оч, аммо яхши таом пиширадиган жой топа олмаганлар учун «Somsamisan-somsa. uz» сайти беминнат хизмат кўрсатади.

— Шаҳримизда арзирли автосалон қидираётганлар, ўзига ёққан рангдаги машинани сотиб олиш ниятида юрганлар учун «Oqidan bor. uz» сайтига мўралаб қўйишни маслаҳат берамиз.

— Аэропортга тез етиб олишни хоҳлайсизми? Вақтингиз зиқми? Зудлик билан «Poletim. uz» сайтига киринг.

Парвозингиз бехатар бўлсин!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади