Дам олиш кунлари Ерга магнит бўронлари ёпирилиши кутилмоқда…

0

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари 25 октябр куни Ер томон йўл олади. Улар Қуёшдаги коронал туйнуклар орқали сониясига 600-650 километр тезликда чиқиб келган шамоллар таъсири остидагина Ерга ёпирилади. Тўғри, кейинги пайтда Қуёшда доғлар ва портлашлар кам кузатиладиган бўлган. Бироқ магнит бўронлари қуёшнинг портлашлар оқибатида пайдо бўлган коронал туйнуклари орқали чиқиб келадиган кучли шамолларга бўйсунишдан бошқа чора топа олмайди. Шамоллар вақти-вақти билан сониясига 800 километргача тезликка эга бўлади.

Дам олиш кунлари ҳам атмосферада давом этадиган магнит бўронлари инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига деярли раҳна солмайди.

Наталья Веденеева